Қашқадарёда бир оила бошқасини ўласи қилиб калтаклади

3-саҳифа

image

Қашқадарёда тадбиркор ёнида бир неча кишилар билан совуқ қуроллар олиб, тинч аҳолини калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда жабрланган шахсларнинг чуқур жароҳатлари акс этган. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди

Маълум қилинишича, кеча, 30 март куни Косон тумани “Некўз” маҳалласида яшовчи фуқаро А.З. яшаш уйи ҳовлисида ўғли А.Ш. ва Т.А.лар билан турли даражада тан шикастлари олиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Ўша куни соат тахминан 16:10 ларда З.А. исмли шахс оила аъзолари билан А.З.нинг уйига келиб, оилавий низо сабаб, уларни турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўлларида бўлган турли жисмлар билан уриб, ҳодиса жойидан яширинган.
    
Ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Косон муштлашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг