Қашқадарёда айиқ ўлдирилиши ортидан жиноят иши очилди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида “Қизил китоб”га киритилган Тяньшань қўнғир айиғи отиб ўлдирилганлиги юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербоев ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.

Кушербоевнинг ёзишича, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича эса қўшимча ахборот берилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Яшнобод маҳалласи ҳудудига айиқ келиб қолганди. Шу куни соат 23:00 ларда айиқ Қумдарёга яқин жойдаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олган ва бироздан сўнг бу ерда маҳаллий аҳоли тўпланган. Айиқ жарликдан тепага чиқишга уринган пайтда Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи А.Б. атрофга йиғилган аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида овчи Д.A.га айиққа ўқ узишга кўрсатма берган ва оқибатда жонивор ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг