Қашқадарёда айиқ боласини ким ўлдирди? Экоқўмита маълумот берди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида қўнғир айиқ боласи отиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жониворларга нисбатан ваҳшийлик юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва  туман ИИБ ходимлари билан биргаликда олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумондор шахслар Деҳқонобод тумани, "Оққишлоқ" МФЙ,  Қизилсой қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ш. экани маълум бўлган. Унинг хонадони текширилганида бир дона айиқ боласининг териси топилган. 

Шунингдек, айиқ боласи терисини сақлаб келган фуқаро айиқ боласини ўлик ҳолда топганини иддао қилмоқда.

Таъкидланишича, бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида айиқ боласи териси экспертизадан ўтказилади.

Гумондор шахсдан тушунтириш хати олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда тузилган ишчи гуруҳ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. 

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

731

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг