Қашқадарёда аёлнинг беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган “куёв бола” аниқланди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда 21 ёшли аёлнинг турли фотосуратлари ва беҳаё тасвирлари бўлган видеоларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.

Қарши туманида 21 ёшли фуқаро А.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram'да “Фаррух-96” номли профиль эгаси унинг турли фотосуратлари ва беҳаё тасвирлари бўлган видеоларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитган. У тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни вилоятнинг Ғузор туманида яшовчи 22 ёшли (аёл) Г.Б. содир этгани маълум бўлган. 

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Г.Б. фуқаро А.Қ. билан Telegramʼда “Фаррух-96” профили орқали ўзини Фаррух деб таништириб, А.Қ.ни яхши кўриб қолганини, унга уйланиш мақсади борлигини айтган. “Фаррух” А.Қ.нинг ишончига кириш орқали унинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеоларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган. 

Шунингдек, у тарқатмаслик эвазига 21 ёшли аёлнинг турли банк карталаридан жами 14 миллион 300 минг сўм миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан қўлга киритган ва ўзининг эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилиб, Г.Б.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида севган қизининг яланғоч ҳолдаги фото ва видео тасвирларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, ундан 800 доллар талаб қилган 19 ёшли йигит ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Киберхавфсизлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made