Қашқадарёда 600 млн сўм кредит ўзлаштириб юборилди
3-саҳифа
−
08 Июль 2021
11222Қашқадарёда наслли қуёнчиликни ривожлантириш лойиҳасига ажратилган 700 миллион сўм кредитнинг 600 миллион сўми МЧЖ раҳбари ва бошқалар томонидан нақдлаштирш йўли билан талон-торож қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳрида “K.” МЧЖ раҳбари А.Ж. ва бошқалар банк муассасасига наслли қуёнчиликни ривожлантириш мазмунида бизнес лойиҳа тақдим қилиб, ушбу лойиҳага асосан ажратилган 700 миллион сўм кредитнинг 600 миллион сўмини “I.” МЧЖ ҳисоб-рақамига қуён сотиб олиш учун ўтказиб, амалда кредит маблағини нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.
Ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказиляпти.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь