Қашқадарёда 45 минг долларга ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларида фуқароларнинг ишончига кириб, уларга ҳокимият ва кадастр идораларида ишловчи танишлари ёрдамида ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Қарши туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.Е. бошқа бир фуқаро Д.С.нинг ишончига кириб, гўёки ҳокимият ва кадастр идораларида ишловчи танишлари ёрдамида Қарши тумани “Отчопар” МФЙ ҳудудида жойлашган яна бир фуқаро Б.Р.га иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,5 гектар ер майдонини 45 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 63 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилоят Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида эса фуқаро Ж.Ф. фуқаро А.Э.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Даҳбет” МФЙ ҳудудидан 30 000 АҚШ доллари эвазига 10 сотих ер майдонини расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А. фуқаро Б.Т.га Нукус шаҳри “Ботаника боғи” МФЙ ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини гўёки бошқа бир фуқаро Ш.Д.га ажратилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни кўрсатиб, ушбу ер майдонини фуқаро Б.Т.га 160 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро А.Ғ. фуқаро Н.Ф.га Қизилтепа тумани “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бино ва унинг атрофидаги туман захирасидаги 6 сотих ер майдонини гўёки ҳокимият ва кадастр идораларида ишловчи танишлари ёрдамида тураржой қуриш учун олиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 март куни Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Қорақалпоғистон фирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг