Қашқадарёда 4 балли зилзила содир бўлди
Жамият
−
17 Ноябрь 2022
7534Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 17 ноябрь куни соат 19:40 да (17.11.2022 йил, Гринвич бўйича 14:40 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила эпицентри – Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани. Зилзила координаталари: 38,67 градус шимолий кенглик; 66,33 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 379 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
• Ғузор туманида 3-4 балл, 22 км.
• Қамаши туманида 3 балл, 40 км.
• Деҳқонобод туманида 3 балл, 43 км.
• Қарши туманида 2-3 балл, 48 км.
• Яккабоғ туманида 2-3 балл, 49 км.
• Қарши шаҳрида 2-3 балл, 51 км.
• Чироқчи туманида 2-3 балл, 58 км.
• Нишон туманида 2 балл, 68 км.
• Косон туманида 2 балл, 73 км.
• Шаҳрисабз туманида 2 балл, 78 км.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023