Қашқадарёда 25 метрли қудуққа тушиб кетган болани 8-синф ўқувчиси олиб чиқди – ФВВ

Жамият

image

Хабарингиз бор, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида олти ёшли бола 25 метрли артезиан қудуққа тушиб кетиб, бир кун ўтиб қутқарилганди. Ушбу ҳодиса юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча маълумот берди. 

Қайд этилишича, махсус  қутқарув операциясида “Қалқама” маҳалласида яшовчи 109-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев ҳам қатнашган.

“Кичик қаҳрамон қутқарувчи акалари ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқнинг тор туйнугидан мардонавор ўтиб, болакайни олиб чиқди. 

Ўз вақтида ва тезкор олиб борилган қутқарув операцияси муваффақиятли якунланиб, болакайнинг ҳаёти сақлаб қолинди, айни вақтда у шифокорлар назоратида, ота-онаси бағрида”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

876

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг