Қашқадарёда 20 йил ўғил боланинг исми билан яшаган қизга янги гувоҳнома берилди

Жамият 12406
image

Қашқадарёда 20 йилдан буён ўғил боланинг исм-фамияси билан яшаб юрган қизга ўзининг исм ёзилган гувоҳнома берилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.

Деҳқонобод туманининг тоғли Дуоб ва Теракли қишлоқлари аҳолиси учун туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда 20 йилдан буён “Шафоатов Олим” дея қайд этилган гувоҳнома билан яшаб юрган қиз мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, қиз туғилганида унга янглишиб, “Шафоатов Олим” деб ёзилган гувоҳнома бериб юборилган. Ота-онанинг эътиборсизлиги, тоғли қишлоқнинг туман марказидан 180 километр узоқда жойлашгани ва марказга бориш қийин бўлгани сабабли қизнинг ўғил бола исми ва фамилияси қайд этилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ўзгартирилмаган.

Мурожаатдан сўнг қизга ўз исми ёзилган гувоҳнома берилган.

“Кеч бўлса-да бу хато тўғриланди. Биз сайёр қабулдан сўнг “Шафоатов Олим” гувоҳномаси билан юрган қизга “Шафоатова Муқаддам Равшан қизи” деб қайд этилган гувоҳномани топширдик”, дейди Деҳқонобод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Озода Ашурова.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 720
Рейтинг: 2.9
t
×