Қашқадарёда 19 киши билан ҳаракатланган Damas ҳайдовчиси жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
03 Сентябрь 2022 14637 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани ҳудудида йўл-патруль хизмати ходими томонидан тўхтатилган Damas автомашинасида ҳайдовчи 19 та йўловчи билан кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоя ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.
“Барча ҳайдовчилардан одам ташиш қоидаларига амал қилишларини, йўловчилар ўз саломатликлари учун ҳайдовчининг қоидабузарлигига кўз юммасликларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Самарқандда ҳайдовчи Damas русумли автомобилда 18 нафар йўловчи билан ҳаракатлангани аниқланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь