Самарқандда 18 киши билан ҳаракатланган Damas ҳайдовчиси жазоланди (видео)

Жамият

−

image

Самарқандда ҳайдовчи Damas русумли автомобилда 18 нафар йўловчи билан ҳаракатланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 11-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан Damas русумли автомобиль тўхтатилиб, текширилган.

Текширувда автомобиль салонида 18 нафар йўловчи билан ҳаракатланиб келаётгани аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 159-банди талабини бузганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

“Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўловчилардан эса ўз саломатликларига эътиборсиз бўлмасликларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг