Қашқадарёда ҳокимликка молларни ҳайдаб келган фуқаро қамалди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида тадбиркор чорва молларини ҳокимлик биноси ёнига ҳайдаб боргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 февраль куни фуқаро Ж.П. акасига тегишли чорва молларини Ғузор туман ҳокимлиги маъмурий биноси олдига ҳайдаб келган. Фуқаронинг хатти-ҳаракати юзасидан Ғузор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Маълум қилинишича, фуқаро жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан қилган мазкур хатти-ҳаракатлари билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Қамаши туман судига юборилган.

Суднинг 2023 йил 3 март кунидаги қарорига кўра ҳуқуқбузар Ж.П.га етти сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Маълум бўлишича, у кредит маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, қамоққа олинган акасини қамоқдан чиқаришни талаб қилиб ўзига тегишли чорва молларини туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳокимлик Қашқадарё Ғузор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг