Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Жамият
−
14 Апрель 2022
11869Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан академик Ёлқин Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Бобур Қодирович Тешаев Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 36 ёшли Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг умумий ва нейроэндокринология бўлимларида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансери бош врачи лавозимида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида фаолият юритган. У бу лавозимда 2018 йилдан буён ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь