Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудуди карантинга ёпилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

"Китоб туманида коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлгани муносабати билан эҳтиёт чораси сифатида туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди", дейилади хабарда.

Вазиятга аниқлик киритилгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тўсилди. Автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиш қатъий назоратга олиниши кўзда тутилган.

Аввалроқ, вилоят "яшил" ҳудуд тоифасига киритилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани ҳам карантинга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

725

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг