Қашқадарёдаги заҳарланиш: оиланинг катта ўғли ҳам вафот этди, ота эса оғир аҳволда

Жамият

image

Аввалроқ, Чироқчи тумани “Лангар” МФЙ Тутли қишлоғилик оиланинг етти нафар аъзоси уй шароитида тайёрланган помидор консервасидан заҳарланиб, вилоят марказидаги шифохоналарга ётқизилгани ва она вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан бугун, 20 ноябрь куни 09:30 да мазкур оиланинг катта фарзанди, 2006 йилда туғилган А.Т. ҳам вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига келтирилган оила бошлиғи, унинг турмуш ўртоғи ва катта ўғлига “Ботулизм касаллигининг оғир даражаси. Ўткир токсемия даври. Токсик нейропатия. Ўткир нафас етишмовчилиги I даражаси” ташхиси қўйилган эди. Жорий йил 18 ноябрь куни 08.00да мазкур оила бошлиғининг турмуш ўртоғи Ю.У. вафот этди. Айни пайтда отанинг аҳволи ҳам ўта оғирлигича қолмоқда.

Оиланинг қолган тўрт нафар аъзоси вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи қониқарли. 

Шу ўрнида яна бир бор эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида хонадон шароитида тайёрланган, сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида овқатдан заҳарланиш – ботулизм касаллиги учраб туради. Чунки, уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашда зарур технологик жараёнлар, санитария меъёрлари ва шахсий гигиена қоидаларига тўла риоя қилинмайди. Натижада консервадаги ботулизм споралари тез ривожланади ва заҳарли токсинлар чиқаради.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё заҳарланиш

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг