“Қарсилдоқ”ли янги йил: Tashkent City Mall’да муҳташам мавсум

Бизнес

−

visibility389 timer2 дақиқа

Reklama
0:00

Ноябрь ойи бўлишига қарамасдан, Tashkent City Mall ўзбекистонликларга биринчилардан бўлиб янги йил кайфиятини улашишни бошлаб юборди. Қарийб уч йилдан буён кунига 60 минг нафаргача ташриф буюрувчиларни бағрига сиғдириб келаётган мазкур савдо марказининг Марказий атриумида бу йил ҳам байрам мавсумининг бош қаҳрамони – улкан янги йил арчаси қад ростлади. 24 ноябрь куни “Муҳташам мавсум” номи остида ташкил этилган тантанали очилиш маросими оддий арча ёқиш тадбиридан фарқли ўлароқ, ҳақиқий театр томошасини эслатди.

Махсус пардалар ортида меҳмонлар нигоҳидан яширилган бош арчани намойиш этишдан аввал болаликдан кўпчиликка қадрдон бўлган “Қарсилдоқ” эртаги асосидаги театрлаштирилган спектакль саҳналаштирилди. Эртакнамо воқеалар, ранг-баранг либослар, ҳашаматли саҳна безаклари ва нафис балет чиқишлари томошабинларни бир зумда сеҳрли оламга олиб кирди. Спектакль давомида бош қаҳрамонларнинг чиқиши, Қарсилдоқнинг жонланиши ва Сичқонлар қироли билан кечган жанг томошабинларга эртакнинг энг ҳаяжонли лаҳзаларини тақдим этди.

Шундан сўнг байрамона томошанинг навбатдаги қисми, барабанчи қарсилдоқлар марш тадбирга алоҳида кўтаринки руҳ бағишлади. Ниҳоят, кечанинг энг кутилган лаҳзаси етиб келди. Махсус пардалар туширилиб, улкан ва ҳашаматли безатилган бош арча меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди. Тантанали мусиқа садолари остида арчадаги минглаб чироқлар бирин-кетин ёнди. Шу тариқа Tashkent City Mall’да янги йил мавсумига расман старт берилди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ўз таассуротларини билдирар экан, пойтахтда ҳозирча бундай кўламда ва ўзига хос тарзда безатилган янги йил арчасини кўришмаганини айтди. Айниқса, саҳна томошаси билан уйғунлаштирилган арча очилиши болалар ва катталарга бирдек байрам кайфиятини улашди. Шу тариқа, тақвимда декабрь ҳали бошланмаган бўлса-да, Tashkent City Mall’да янги йил нафаси аллақачон ҳукмрон ва кайфиятингизни кўтаришга тайёр.

Call center: +998 95 024 77 77
Instagram: tashkent_city_mall
Veb-sayt: tcmall.uz
 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг