Қаршидан Москвага учаётган самолётнинг двигатели ишламай қолди. Рейс кечиктирилган
Жамият
−
06 Июнь 2021
6351Ижтимоий тармоқларда “Москва – Қарши – Москва” йўналиши бўйича парвознинг кечиккани, самолёт ичидан одамлар туширилмай, “қамаб қўйилгани” ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича турли изоҳлар, фикрлар билдирилди.
Хабарларга кўра, ушбу парвоз Россиянинг “Royal Flight” авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилганидан сўнг, самолёт двигателлари ишламай қолган. Бунга об-ҳаво шароити, яъни ҳаво ҳароратининг +44 градусдан юқорига кўтарилиб кетгани сабаб бўлган.
Оқибатда ушбу парвозни тунги вақтда амалга ошириш қарори қабул қилиниб, йўловчилар бортни тарк этган. Йўловчиларнинг соғлиги ёмонлашгани ҳақида хабар келиб тушмаган. Самолёт 6 июнь куни соат 04:54 да Москвага учган (аслида, жўнаш 5 июнь куни соат 15:30 га режалаштирилган).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Россия Федерациясининг "Royal Flight" авиакомпаниясига кеча, 21 апрель куни Ўзбекистон Республикасига “Москва – Андижон - Москва” йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун ҳам эксплуатацион рухсатнома берилганди.
LiveБарчаси