Қаршида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди
Local
−
17 October 2021 7196 1 minute
Ижтимоий тармоқ орқали Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тақралди. Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ҳолат бўйича ўрганиш ўтказди.
Ўрганиш давомида Қарши тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 45-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ободонлаштириш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ваколат доирасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юборилди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September