Қаршида супермаркет қўриқчисини пичоқламоқчи бўлган ўсмир туфайли жанжал чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида пичоқбозлик бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 16:30ларда Қаршидаги “Чармгар” МФЙда яшовчи вояга етмаган П.С. шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида жойлашган “Шарқ” супермаркетида сотувчи бўлиб ишловчи Д.С.нинг олдига келиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойида қўпол сўзлар билан уни ҳақорат қилган.

Шу вақтда П.С.нинг ноўрин хатти-ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган супермаркет қўриқчиси Х.Ж.га “Сен аралашма!” деб ўзи билан олиб юрган ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказмоқчи бўлган. Натижада П.С. супермаркет ишчилари томонидан тўхтатиб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 24 июль куни П.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қарши

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг