Қаршида қоидабузарликни аниқлайдиган камерадан норози ҳайдовчилар йўлни тўсиб қўйди

Жамият

image
Тошкент вилоятида камар тақмай, телефонда гаплашаётганларни “овлайдиган” радар ўрнатилдими? north_east

Тошкент вилоятида камар тақмай, телефонда гаплашаётганларни “овлайдиган” радар ўрнатилдими?

Ижтимоий тармоқда Қарши шаҳрида камар тақмаганлик учун жарима солиш бошлангани масаласида одамлар йиғилаётгани ҳақида видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 май куни соат тахминан 14:00 лар атрофида Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчасида жойлашаган Транспорт коллежи рўпарасида, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи такси ҳайдовчилари томонидан норозилик билдирилиб, хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига амал қилмасдан содир этган қоидабузарликларини бекор қилишни сўраб масъулларга мурожаат билан чиқишган.

ЙҲХХга кўра, жорий йилнинг 14 май куни Ислом Каримов кўчасида “Lochin ko’z-Q” дастури асосида камералар ўрнатилиб ушбу камералар орқали хавфсизлик камари қоидабузарликларини аниқлаш ишга туширилганлиги тўғрисида маълумот берилган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларини сўраб қоламиз”, дейилади ЙҲХХ муносабатида.


Мақола муаллифи

Теглар

Қарши

Баҳолаганлар

901

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг