Қаршида эр хотини ва қайнсинглисини пичоқлади. Аёллардан бири ўлди
3-саҳифа
−
16 Январь 2021
21883Жорий йилнинг 14 январь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида эркак қайнсинглиси ва хотинини пичоқлади. Натижада аёллардан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил декабрь ойининг охирларида Қарши шаҳар яшовчи аёл Н.С. эри К.С. билан ўзаро келишмовчилиги сабаб Қарши туманида яшаган синглиси Н.Л.никига бориб яшай бошлаган.
14 январь куни соат тахминан 18:10 ларда Қарши тумани яшовчи қайнсинглисининг уйига спиртли ичимлик ҳам истеьмол қилган ҳолда борган эр К.С. жаҳл устида турмуш ўртоғи Н.С. ва қайнсинглиси Н.Л.ни баданининг турли жойларига ўзи билан олиб борган ошхона пичоғи билан ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Воқеа жойида 15-20 дақиқалар ўтиргач, велосипедига миниб, яшаш уйига қайтиб кетган.
“Вақтида эр-хотинни муросага келтириш бўйича профилактик чоралар кўрилганда эҳтимол, бу мудҳиш ҳодиса юз бермаган, бир оила пароканда бўлмаган, икки аёлдан бирининг умри бевақт завол топмаган, бири эса оғир тан жароҳати олмаган бўларди”, дейилади Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотида.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан К.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь