Қаршида болаларини ўлдириш билан қўрқитиб келган ота қамалди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ота фарзандларини ўлдириш билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.Вазиятга шошилинч чора кўриш кераклиги ҳам қўшимча қилинганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Аниқланишича, Қаршида фуқаро А.Р. томонидан вояга етмаган фарзандлари Ах.Ж. ва Ад.Ж.ни ўлдириш билан қўрқитиб, ҳақоратлаб, тазйиқ ўтказиб келаётгани тасвирга олинган.

Бугун, 21 январь куни вилоят прокурори Э.Тожиев томонидан мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида вояга етмаган Ах.Ж ва Ад.Ж.ни бувиси М.Х. билан бирга вилоят прокуратурасига таклиф қилиниб, ўтказилган суҳбат жараёнида вояга етмаган шахслар отаси томонидан муттасил қийнаб, уриб, ҳақоратлаб келинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Р. қамоққа олинган.

Шунингдек, вояга етмаган шахслар ижтимоий ҳимояга олиниб, тергов ҳаракатлари юзасидан назорат ўрнатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Қарши

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг