Қари билганни пари билмас ёхуд Байден 78 ёшни қаршилади

Олам

image
TOP-10: Трамп бузган президентлик меъёрлари  north_east

TOP-10: Трамп бузган президентлик меъёрлари 

Бугун, 20 ноябрь куни АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганлиги айтилаётган демократ Жозеф Байден 78 ёшни қаршиламоқда. Сиёсатчининг маслаҳатчилари Байден ушбу санани Президент сифатида нишонлайдими ёки йўқ, буни аниқ айтишмади. Сиёсатчининг ғалабаси расман тан олинмаган бўлса-да, АҚШнинг етакчи ОАВлари ҳисоб-китобига кўра, Байден амалдаги Президент Дональд Трампни мағлубиятга учратиши учун керакли бўлган 270 дан ортиқ сайловчилар коллегияларининг овозларига эга бўлган.

Сайловолди кампанияси давомида республикачилар Байденнинг кексалигини кўп “эътироф” этишди. 74 ёшли Трамп эса “уйқусираган Жо” лақабини сиёсий муомалага чиқарди. Аммо Байденнинг кексалиги Америка сиёсатчилари орасида ягона ҳолат эмас. Масалан 70 ёшида сайланиб 78 ёшида лавозимидан кетган АҚШнинг 40-Президенти Рональд Рейганни ёдга олайлик, ёки бўлмаса 34-Президент Дэвид Эйзенхауэр ва 7-Президент Эндрю Жексонни эслайлик. Улар 70 ёшигача Оқ уйда қолишган.

Агар Байденнинг ғалабаси расман тасдиқланса, 2021 йил 20 январда бўлиб ўтадиган Америка Қўшма Штатларининг 46-Президенти инаугурацияси пайтида Байден 78 ёш 61 кунлик бўлади. Шундай қилиб, у мамлакат тарихидаги энг кекса Президентга айланади.

“Қари билганни пари билмас”

“The New York Times” газетаси ёзишича, 46 йиллик сиёсий тажрибага эга ва уч маротаба президентлик сайловларида қатнашган Байденнинг ғалаба қилиши “эҳтимол маданиятли одамлар сифатида баъзида донолик ва тажрибага устувор аҳамият бера олишимизни акс эттирар”.

“The Wall Street Journal” да эса “Байденнинг тафаккури унинг ёшида бироз пасайган бўлса ҳам, уяладиган нарса йўқ”, деб ёзилган ва шу билан бирга Байден ҳали “торт устидаги шамлардан кўпини ўчиришига” умид қилишган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 3 ноябрь куни АҚШда Президентлик сайловларининг овоз бериш жараёнлари тугади. Шу пайтгача қилинган ҳисоб-китобларга кўра, Демократик партиясидан номзод Жо Байден рақиби Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни ортда қолдирган. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден Сайловлар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made