Қарға қарғанинг кўзини чўқиди. Исроилнинг икки собиқ Бош вазири судлашмоқда

Олам

image

Исроилнинг собиқ Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўзидан аввалги ҳукумат раҳбари Эхуд Ольмертни ҳақорат учун судга берди. 

Бугун, 10 январь куни Нетаньяху рафиқаси ва ўғли билан Тель-Авивдаги Магистрат судда қатнашди. Судда собиқ Бош вазирнинг Эхуд Ольмерт устидан шикояти масаласи кўрилган.

Эхуд Ольмерт ўтган йили апрель ойида маҳаллий матбуотга берган интервьюсида Нетаньяхуни ҳамда унинг рафиқаси ва ўғлини ақлий заифликда айблаган.

“Hebrew” ахборот агентлигига кўра, Нетаньяхулар оиласи Ольмертдан обрўйига етказилган зарар учун 270 000 АҚШ доллари миқдорида товон пули ундиришни умиқ қилмоқда.

Нетаньяху Ольмертни ўзи ва оиласининг обрўсига путур етказишга уринишда айбламоқда.

Ўз навбатида, Ольмерт бу ҳатти-ҳаракатларини халқнинг ва халқаро экспертларлинг Нетаньяхулар оиласи ҳақида айтиб келаётган фикрининг яққол акси, дея оқлаган. Сўзларининг исботи сифатида у Нетаньяхулар оиласининг ақлий соғломлигини тиббий йўл билан текширишга чақирган. 

Бундан аввал, Исроил матбуоти Биньяминнинг рафиқаси Сара Нетаньяхунинг қўл остидаги собиқ ходимларига нисбатан зўравонлик ва ғазабли ҳақоратлари ортидан бир неча бора судлангани ҳақида маълум қилган.

Унинг ўғли Яир Нетаньяху ижтимоий тармоқларда Исроил сиёсатчиларини қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб чиққани билан машҳур.

Нетаньяхунинг ўзи эса 2021 йил Исроилда Парламент учун ўтказилган сайловлар мобайнида фирибгарлик, ишончни суиистеъмол қилиш ва пора олиш каби айбловлар қўйилиб судга чақирилган. 

Бу суд икки собиқ Бош вазир ўртасидаги биринчиси эмас. 

Нетаньяхудан олдин Бош вазир бўлган Ольмерт 2008 йилда ўз ўрнини Биньяминга бўшатиб берган. 2014 йилда пора олиш айби билан судланган Ольмерт умрининг 27 ойини қамоқда ўтказган. 

Ўтган йили июнь ойида мамлакат партиялари ўртасида ўтказилган сайловда, якка ҳокимликни талаб қилиб келган "Ликуд" партиясининг мағлуб бўлиши ортидан Нетаньяху Бош вазирликдан кетган эди.
 
Нетаньяху ҳозирда Исроил парламенти – Кнессетда мухолифат етакчиси сифатида фаолият юритмоқда.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг