Қарама-қаршиликнинг янги босқичи: ЕИ Россияга қандай шарт қўйди?
Олам
−
23 Декабрь 2021
10302Европа Иттифоқининг дипломатия бўйича раҳбари Жозеп Боррель ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россия Федерацияси билан Европа хавфсизлиги бўйича бўлажак ҳар қандай музокаралар мувофиқлаштирилган ва Европа Иттифоқи иштирокида ўтказилишини тасдиқлади. Бу ҳақда Европа Ташқи ишлар хизмати баёнотида айтилган.
“Давлат котиби Блинкен ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Боррель ўтган ҳафта Россия томонидан Европада хавфсизликни таъминлашнинг мумкин бўлган янги механизмлари ҳақидаги Россия қарашлари бўйича тақдим этилган таклифларни эътиборга олди. Улар Европа хавфсизлиги бўйича ҳар қандай мунозаралар Европа Иттифоқи билан келишилган ҳолда ва унинг иштирокида ўтказилишига келишиб олди”, дейилади Боррель ва Блинкен ўртасидаги музокаралар якуни бўйича тузилган ҳужжатда.
Ўз навбатида, Давлат департаменти ҳар икки етакчи Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини “Россиянинг кейинги ҳарбий тажовузи”га қарши сақлаб қолиш зарурлиги тўғрисида келишиб олгани ҳақида баёнот берган.
Ўтган ҳафта Россия Қўшма Штатлар билан шартнома лойиҳасини ва НАТОга аъзо давлатлар билан келишув лойиҳасини эълон қилди. Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг айтишича, агар НАТО ва АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги талабига жавоб бермаса, бу қарама-қаршиликнинг янги босқичига олиб келиши мумкин.
Шундан сўнг Боррель Россия Европа давлатларини хавфсизлик бўйича музокаралардан “чеклаб қўймоқчи” деган хавотир билдирди. Унинг фикрича, Россия “ушбу инқироздан Европада хавфсизлик тизимини қайта қуриш бўйича эълон қилинган мақсади” учун фойдаланиши, шунингдек ЕИни ушбу муҳокамалардан четлаштириши мумкин. Шунингдек, у ЕИ бундай муҳокамаларнинг ажралмас қисми бўлиши кераклигини таъкидлаган.
LiveБарчаси