Қандай зарарли одатлар саратонга олиб келади?
Саломатлик
−
04 Февраль 2022
161852005 йилдан бери ҳар йили 4 февралда Бутунжаҳон саратонга қарши кураш куни (World Cancer Day) нишонланади.
Ушбу куннинг мақсади — бу глобал муаммога жамоатчилик эътиборини қаратиш, ҳозирги кунда саратон касаллиги қанчалик хавфли ва кенг тарқалганини эслатиш ва саратон касаллигидан ўлимни сезиларли даражада камайтиришдир.
Саратон — бу тананинг ҳар қандай қисмига таъсир қилиши мумкин бўлган 100 дан ортиқ касалликларнинг умумий атамаси. Саратон касаллигининг ўзига хос белгиларидан бири одатдаги чегаралардан ташқарида ўсадиган аномал ҳужайраларнинг тез шаклланишидир. Ушбу жараён метастаз деб аталади. Метастазлар саратон касаллигидан ўлимнинг асосий сабабидир.
Ҳозирги вақтда дунёда саратон ташхисидан кейин барқарор ремиссияда бўлган 44 миллионга яқин одам бор. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, саратон касаллигига чалинганларнинг қарийб 70 фоизи нур терапиясига муҳтож.
Саратон ҳар доим фожиа саналади. Аммо мутахассисларнинг таъкидлашича, бизнинг давримизда саратоннинг сабаблари яхши маълум ва бу янги ҳолатларнинг учдан бир қисмини олдини олишга имкон беради. Агар саратон ўсимтаси дастлабки босқичларда аниқланса, муваффақиятли даволаш мумкин.
Ҳеч кимга сир эмаски, саратон дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабабларидан биридир ва тиббий прогнозларга кўра, саратон касаллигидан ўлим кўпайиши давом этади. Ҳар йили саратон касаллигидан ўлимнинг аксарияти ўпка, ошқозон, жигар, йўғон ичак ва кўкрак саратони билан боғлиқ бўлади. Ўлимнинг учдан бир қисми бешта асосий хавф омили — юқори тана массаси индекси, мева ва сабзавотларни етарли даражада истеъмол қилмаслик, жисмоний фаолликнинг етишмаслиги, тамаки ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан боғлиқ. Чекиш саратон учун энг муҳим хавф омили бўлиб, глобал саратон ўлимининг 22 фоизини ва глобал ўпка саратонидан ўлимнинг 71 фоизини ташкил қилади.
Маълумки, тиббиёт бир жойда турмайди: саратон касаллигига қарши кураш усуллари ҳар йили такомиллаштирилади ва эҳтимол, бир мунча вақт ўтгач, бу даҳшатли касалликнинг барча турларига қарши вакциналар пайдо бўлади. Аммо унгача шифокорлар профилактикани эътиборсиз қолдирмаслик, ёмон одатларни тарк этиш ва соғлом фаол турмуш тарзини олиб боришни маслаҳат беради.
LiveБарчаси