Қандай ер участкалари хусусийлаштирилмаслигини биласизми?
Жамият
−
14 Август 2019
7137Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–552-сон, 13.08.2019 й.).
Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
- доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш;
- ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин.
Қуйидаги ер участкалари хусусийлаштирилмайди:
- хусусийлаштирилмайдиган фойдали қазилмалар конлари, давлат мулкидаги стратегик объектлар жойлашган ер участкалари;
- режалаштириш схемалари бўлмаган ҳудудларда жойлашган ер участкалари;
- табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари;
- ўрмон ва сув фондларининг, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, скверлар, хиёбонлар);
- хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ер участкалари;
- эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига берилган ер участкалари.
Қонун 2020 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради
LiveБарчаси