Мия саломатлиги учун қандай маҳсулотлардан воз кечиш керак? Бу ҳақда Корнелл университети неврология ва радиология кафедраси доценти Лиза Москони маълумот берди.
Шунингдек, бундай ёғлар когнитив муаммолар хавфини ошириши ҳам тадқиқотларда исботланган.
"Биз ёғли маҳсулотлар, ширинликлар истеъмол қилганимизда, бизда сустлик, уйқучанлик каби аломатлар кузатилади. Бу муаммо ошқозонда эмас, балки мияда пайдо бўлишини белгиси", деган Москони.
Шифокор нотўғри овқатланиш миянинг структуравий ва функционал элементлари йўқолишига сабаб бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.
Мутахассис таъкидлаганидек, нейронлар учун антиоксидантлар (C витамини, E витамини ва бета-каротин), шунингдек, B витамини ва омега-3 ёғ кислотаси зарур ҳисобланади.