Қандай маҳсулотлар инсон мияси учун зарарли?

Wellness

image

Мия саломатлиги учун қандай маҳсулотлардан воз кечиш керак? Бу ҳақда Корнелл университети неврология ва радиология кафедраси доценти Лиза Москони маълумот берди. 

Унга кўра, тўйинган ёғлар, айниқса, ҳайвон ёғлари юрак хасталиги хавфини оширади. 

Шунингдек, бундай ёғлар когнитив муаммолар хавфини ошириши ҳам тадқиқотларда исботланган.

"Биз ёғли маҳсулотлар, ширинликлар истеъмол қилганимизда, бизда сустлик, уйқучанлик каби аломатлар кузатилади. Бу муаммо ошқозонда эмас, балки мияда пайдо бўлишини белгиси", деган Москони. 

Шифокор нотўғри овқатланиш миянинг структуравий ва функционал элементлари йўқолишига сабаб бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган. 

Мутахассис таъкидлаганидек, нейронлар учун антиоксидантлар (C витамини, E витамини ва бета-каротин), шунингдек, B витамини ва омега-3 ёғ кислотаси зарур ҳисобланади.


Tags

Rate Count

557

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic