Қанча ўзбекистонлик Европага киритилмагани айтилди
Жамият
−
17 Май
140872023 йилда 8170 нафар ўзбекистонликнинг шенген визаси учун аризаси рад этилган. Бу ҳақда Европа комиссияси хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилда ўзбекистонликлар шенген визасини олиш учун 46 503 та ариза топширган. Аммо аризаларнинг 16,5 фоизи рад этилган. Қабул қилинган аризалар сони эса 38 333 тани ташкил этган.
Маълум бўлишича, 2022 йилга нисбатан рад этишлар улуши 0,4 фоизга ошган, бироқ кейинчалик 39 509 та ариза тасдиқланган.
Маълум қилинишича, ўтган йили Европа Иттифоқи мамлакатлари ва унга алоқадор шенген давлатлари консулликларига қисқа муддатли визалар учун 10,3 миллиондан ортиқ ариза келиб тушган. Бу 2022 йилга (7,5 миллион) нисбатан 37 фоизга кўп, аммо COVID-19 пандемиясидан олдинги 2019 йилдаги сўровлар сонидан (17 миллион) паст ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь