Қанча ўзбекистонлик ўқиш учун Америкага боргани маълум бўлди
Бу қизиқ
−
07 Январь 2023
13318Ўзбекистонлик талабаларнинг 1000 га яқини ўқиш мақсадида Америка Қўшма Штатларига борган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 11 ойида 138,9 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида хориж мамлакатларига кетган. Шундан Қирғизистон Республикасига энг кўп, яъни 52 291 киши ўқишга борган.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида талабалар ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган давлатлар кесими қуйидагича:
- Қирғизистон Республикасига – 52 291 киши;
- Тожикистон Республикасига – 47 213 киши;
- Россия Федерациясига – 13 128 киши;
- Қозоғистон Республикасига – 10 646 киши;
- Туркия Республикасига – 5 265 киши;
- Жанубий Корея Республикасига – 4 645 киши;
- АҚШга – 987 киши;
- Буюк Британияга – 971 киши;
- Беларусь Республикасига – 928 киши;
- Германияга – 772 киши.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь