Қамоқхона ходими ўзини ўлдирмоқчи бўлган аёлни қутқариб қолди
Жамият
−
06 Апрель 2019
8353Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 20:10 ларда Самарқанд вилояти ИИБ 7 сон тергов ҳибсхонаси назоратчиси Каттақўрғон шаҳридан оқиб ўтувчи Нарпай каналининг пиёдалар ўтиш кўприги устида аёл кишининг баланд овозда “жонимдан туйдим”, деган овозини эшитиб қолиб, бу ҳақда қоровуллар бошлиғига хабар беради.
Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қоровуллар бошлиғи кўприк устидан ўзини Нарпай каналига ташламоқчи бўлган аёлни тўхтатиб қолди.
Шундан сўнг хизматдаги зобитлар томонидан ушбу шахс билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Суҳбат жараёнида аёл Каттақўрғон шаҳрида яшаши, оилавий келишмовчилик сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлигини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь