“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетди
3-саҳифа
−
04 Февраль 2023
5122Бугун, 4 февраль куни соат 1:53 да А-373 автомобиль йўлининг 227 километрида “Тошкент - Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Mercedes-Benz” русумли юк машинасида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Ёнғин тўғрисидаги хабар “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига келиб тушган. Воқеа жойига бошқарма бошлиғи Ҳ.Бобонов бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 2:28 да тўлиқ бартараф этилди.
Шунингдек, автомашина юк хонасида бўлган маҳсулотларнинг асосий қисми ва ҳайдовчининг ҳаёти ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 февраль куни Тошкент шаҳри Учтепа туманида “Gazel” русумли автомобилда ёнғин юзага келган эди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь