“Қамчиқ” довонида психотроп дориларни олиб кетаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
05 Февраль 2023
5648“Қамчиқ” довонида психотроп дориларни олиб кетаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 1 февраль куни соат 10:00 ларда Поп тумани ҳудуди, “Қамчиқ” довонида олиб борилган текширувлар давомида Cobalt машинасида яширин тарзда 40 дона “Тропикамид”, 20 қути “Регапен” (ичида жами 280 дона) психотроп дорилар олиб кетилаётгани аниқланган. Ушбу дорилар тегишли тартибда расмийлаштирган.
1986 йилда туғилган ҳайдовчи А.Э. ва аниқланган дори воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир неча ҳудуқларда катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси