“Қамчиқ” довонида қор ёғяпти. Ҳайдовчилар огоҳлантирилди (видео)

Жамият

image

Қамчиқ довонининг юқори нуқталарида бугун, 5 декабрда ҳам майдалаб ёмғир ва қор ёғишда давом этаётгани сабаб ҳайдовчилар барча хавфсизлик чораларини кўришга чақирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, айни вақтда “Қамчиқ” довонининг юқори нуқталарида майдалаб ёмғир ва қор ёғишда давом этмоқда.

Довонда қор ёғиши муносабати билан йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, ФВВ қутқарувчилари томонидан назорат тадбирлари олиб борилиб, йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва уларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам кўрсатилмоқда. Довонда икки томонлама автомобилларнинг ҳаракати давом этмоқда.

“Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳайдовчилар қор Қамчиқ довон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг