Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. ФВВ ҳайдовчиларни огоҳлантирди (видео)

Жамият

image

Қамчиқ довонидан ўтган автомобиль йўлининг 238-километрида  (икки туннел оралиғи) қор ёғмоқда. Йўлларда музламалар мавжуд.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, қор ёғиши кун давомида давом этади ва кечка яқин тўхтайди.

Айни вақтда Қамчиқ довонида ФВВ ва Автомобиль йўллари қўмитаси ходимлари томонидан йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб бориляпти. Қордан тозалашга 121 та техника ва 350 га яқин ишчи хизматчи сафарбар қилинган.

 

"Қамчиқавтойўл" ИЙФУКнинг маълум қилишича, А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг қатнов қисмида транспорт воситалари бетўхтов икки томонлама харакатланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17-18 ноябрда республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ довони қор

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг