Қамчиқ довонида қор кўчди
Жамият
−
16 Февраль 2023
7593Бугун, 16 февраль куни 1:40 ларда Қамчиқ довони атрофида йўлнинг 239-км қисмига қор кўчкиси тушгани маълум қилинди. Тонгда эса кўчки 234-километрда ҳам қайд этилгани айтилди. Бу ҳақда Ўзгидромет вакили Эркин Абдулахатов хабар берди.
“Кўчки оқибатлари “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ИЙФУК) томонидан бартараф этилмоқда”, дейилади хабарда.
Довон ёпилгани сабабли аҳолига қулайлик яратиш мақсадида водий вилоятларига боришни режалаштирган йўловчилар учун Ангрен ҳамда Оҳангарон вокзалларида Оҳангарон-Ангрен-Андижон қўшимча темирйўл рейси амалга оширилди.
“Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида йўловчилар ўз манзилларига хавфсиз етиб олишлари таъминланди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қор кўчиш хавфи туфайли кеча, 15 февраль куни соат 22:40 дан бошлаб довонда транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган эди. Ўзгидромет 16 февраль куни соат 01:30 дан довоннинг 228-253 км қисмида қор кўчиш хавфи борлигидан огоҳлантирганди.
LiveБарчаси