Қамчиқ довонида бир кечада 13 та машина ЙТҲга учради

Жамият

image

Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 19:00 дан 14 декабрь соат 9:00 га қадар А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 258, 259 ва 265 км ҳудудларида жами 3 та ҳолатда, 13 та турли русумдаги автотранспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаларига музлама йўлларда бошқарувни йўқотиш сабаб бўлган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан етиб бориб, ЙТҲ оқибатларини бартараф этган.

Хабарга кўра, юзага келган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини ва хушёрликни йўқотмасликларини сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг