“Қамчиқ” довонида 4 та автомобиль ЙТҲга учраб ёниб кетди (видео)

Crime

image

“Қамчиқ” довонида юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, воқеа бугун, 6 апрель куни соат 11:10 атрофида “Тошкент – Ўш” халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи 259-километрида содир бўлган. Тўқнашув оқибатида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган.

ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчирган. Ўчириш вақтида довоннинг бир томони вақтинча ёпилган.

Довонда соат 12:30 да транспорт ҳаракати тикланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲда 6 киши жабрланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends