“Қамчиқ” довони ёпилгани айтилмоқда. ФВВ ҳолатга муносабат билдирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда А-373 халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисми ноқулай об-ҳаво сабабли номаълум муддатга транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолатга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдириб, довон йўлида автомобиллар ҳаракати чекланмаганини маълум қилди.

“Айни дақиқаларда “Қамчиқ” довонида  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш, қум-туз аралашмасини сепиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда. Довон йўли автомобиллар ҳаракати учун очиқ ва икки томонлама ҳаракат давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Шу ўринда, ФВВ йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраган.

“Қамчиқавтойўл” ИЙФУК матбуот хизмати ҳам довонда транспорт ҳаракати тўхтатилганига раддия берди.

Маълум қилинишича, А-373 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 171-265 кмлар оралиғида қор ёғмоқда.

“Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслигини олдини олиш мақсадида туну-кун йўлларга қум-туз аралашмаси сепиш, йўлларни қордан тозалаш ишларини бажармоқда. Айни дамда транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда”, дейилади муносабатда.

Қайд этилишича, довонда қор, вақти-вақти билан туман тушиш холатлари кузатилмоқда. Йўлларда кўриниш 100 метрни, ҳаво ҳарорати -6 даража, намлик 66 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 5-24 м/сга тенг.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг