“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди
Жамият
−
12 Март 2022
3762Хабарингиз бор, Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларини боғлаб турувчи “Қамчиқ” довонида транспорт ҳаракати қор кўчиши хавфи сабаб тўхтатилган эди. Бугун, 12 март куни довон автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, вазирлик тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган амалий ҳаракатларни мувофиқлаштириб борган.
“Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 12 март куни соат 18:00 да “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, “Тошкент-Водий” йўлининг 6 та жойида тош-тупроқ ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси