“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

Жамият

image

Аввалроқ “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли 4 январь куни соат 00:00 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.

Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ушбу довон автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда фуқароларни қабул қилиш – эвакуация штаби тузилиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.

Шунингдек, ФВВ, ЙПХ ва “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари билан биргаликда йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари тўхтовсиз олиб борилди. Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 4 январь куни соат 10:00 да “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди”, дейилади вазирликнинг расмий баёнотида.

ФВВ Ахборот хизматининг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, жами 2300 нафардан ортиқ йўловчи эвакуация қилинган. 877 та автомобиль эса хавфсиз жойга олиб ўтилган.

Шунингдек, “Қамчиқ” довони вақтинча ёпилиб қолган вақтда жами 113 та махсус техникалар ҳамда 250 нафар шахсий таркиб, қолаверса, 585 нафар ишчи-хизматчи жараёнга жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг