“Қамчиқ”даги ЙТҲда бир киши қурбон бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 28 декабрь куни “Қамчиқ” довонида юз берган йўл-трнаспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 17:10 ларда Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 223-км.да содир бўлди. Ҳайдовчи Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшаган, 1994 йилда туғилган Д.О. Isuzu русумли юк автомобилини бошқараётиб, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг, автомобиль қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Уйчи туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган В.М. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада Isuzu русумли автомобиль ҳайдовчиси Д.О. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса Isuzu русумли автомобили ҳайдовчисининг хавфли бурилишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаганлиги оқибатида содир бўлган.

“Ҳурматли ҳайдовчилар, тоғли довон йўлида ҳаракатланаётганда ўта хушёр ва “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъиян амал қилган ҳолда ҳаракатланишларингизни сўраймиз”, дейилади бошқарма хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қамчиқ

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг