“Қамчиқ”да юк машинаси ағдарилиб кетди
Жамият
−
15 Ноябрь 2019
5990Бугун, 15 ноябрь куни “Қамчиқ” довонида юк машинаси йўл четидаги ҳандаққа ағдарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
15 ноябрь куни тонгда “Бешқўл” навбатчилик масканига “Қамчиқ” довонининг “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган юк машинаси А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 227 км да бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб кетганлиги бўйича маълумот келиб тушган.
Хабар олингач, “Бешқўл” навбатчилик маскани гуруҳ командири М. Бойчаев бошчилигидаги қутқарув гуруҳи тезкорлик билан воқеа жойига етиб боришди.
Аниқланишича, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган М.Н. бошқарувида бўлган Isuzu русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) ағдарилиб кетган. Биринчи навбатда қутқарувчилар томонидан ҳайдовчига ёрдам кўрсатилган. Сўнгра ағдарилган юк машинаси ҳандақдан чиқарилиб, эвакуатор ёрдамида белгиланган манзилга жўнатиб юборилди.