“Қамчиқ”да юк машинаси ағдарилди. Жабрланганлар бор
Жамият
−
16 Ноябрь 2019
7085Бугун, 16 ноябрь куни “Қамчиқ” доввонида юк машинаси ҳандаққа ағдарилиб кетди. Натижада икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
16 ноябрь куни соат 11:40 да “Қамчиқ” навбатчилик маскани навбатчи диспетчерига, Бухоро вилояти Когон туманида туғилган, Р.Ш. бошқарувидаги Isuzu русумли юк машинаси А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 248 кмда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб кетганлиги тўғрисидаги маълумот келган.
Бунинг оқибатида Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчисига ўрта даражадаги тан жароҳати етган.
Мазкур мурожаат юзасидан, воқеа жойига “Резак” навбатчилик маскани гуруҳ командири катта сержант А. Эргашев бошчилигида қутқарув гуруҳи тезкорлик билан етиб боришган. Қутқарувчилар томонидан Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси машина ичидан чиқариб олиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг, жабрланганлар Поп туман марказий шифохонасига етказилган.
LiveБарчаси