“Қамчиқ”да икки автомобиль ҳандаққа тушиб кетди

Жамият 6313
image

Бугун, 2 ноябрь куни “Қамчиқ” довонида икки автомобиль йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

2 ноябрь куни тахминан соат 03:30 да “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига “Қамчиқ” довонидан “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган, 1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Н. О.  бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашина А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 204,1 кмда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандакка (кюветга) тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бунинг оқибатида, машина салонидаги 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатини олган.

Мазкур вазият бўйича, “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг 2-назорат гуруҳи қутқарувчилари воқеа жойига тезкорлик билан етиб боришади. Шундан сўнг, жароҳатланган фуқаролар Қ.М., (бош мия чайқалиши), К.С., (қорин қисмида ва ўнг қўл шикастланиши), Н.Р. (ўнг қўл билак соҳаси ёпиқ синиши) га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда Ангрен марказий шифохонасига етказилган. 

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида,  яъни тонги соат 04:51 ларда “Қамчиқ” довонидан “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган, 1999 йилда Фарғона вилояти Боғдод туманида туғилган Н.М. бошқарувида бўлган “Жигули” русумли автомашина А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 222 кмда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандакка (кюветга) тушиб кетган.

Воқеа жойига тезкорлик билан “Бешқўл” навбатчилик масканидан катта лейтенант И.Бўтабоев бошчилигида 2 нафар қутқарчилар жароҳатланган фуқаро Б.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда Ангрен марказий шифохонасига етказилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 127
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×
×