Қамчиқда дарахт кўчатлари ортилган юк машинаси ағдарилиб кетди (видео)

Local

Reklama
0:00

Қамчиқ довонида дарахт кўчатлари билан ҳаракатланган юк автомашинаси йўл четига ағдарилиб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари ёрдамга келган. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса бугун, 12 март куни эрта тонгда “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлининг 279-километрида содир бўлган. Фарғона вилоятига дарахт кўчатларини ортиб ҳаракатланган ISUZU русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида йўл четига ағдарилиб кетган.

Ҳайдовчи жиддий жароҳат олмаган. Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк автомашина ўнглашга ёрдам кўрсатилган.


Tags

Rate Count

148

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends