“Қамчиқ”да 5 та машина ЙТҲга учради
Жамият
−
25 Декабрь 2019
7301Бугун, 25 декабрь куни “Қамчиқ” довонида 3 машина йўл четидаги хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
25 декабрь куни соат 12:40 да “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига Наманган вилояти Поп тумани А-373 “Тошкент– Ўш” автомобиль йўлининг 247 кмда йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар тушган. Хабарда “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Cobalt, Spark ҳамда Lacetti русумли автомашиналар ҳайдовчилари бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандакка тушиб кетгани айтилган.
Мазкур ҳодисада хеч ким тан жароҳат олмаган. Воқеа жойига 11-назорат гуруҳи қутқарувчиси хизматчи Д.Султонов ва “Қамчиқ” навбатчилик масканидан кичик сержант Й.Маҳметов бошчилигида 5 нафар қутқарувчилар КамАЗ русумли махсус автомашинада ҳамда “Шеробод” ЙПХ ходимлари, “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш УК махсус техникалари ва ходимлари етиб борган. Қутқарувчилар томонидан йўл транспорт воситаларининг ҳайдовчи ва йўловчиларига психологик ёрдам кўрсатилиб, автомашиналар хандакдан чиқарилган. Шундан сўнг, автоэвакуатор ёрдамида “Шеробод” ЙПХ масканининг жарима майдончасига олиб кетилган.
Бундан ташқари, шу куннинг ўзида, соат 13:00 да яна бир ЙТҲ тўғрисидаги маълумот келиб тушган. Унга кўра, Наманган вилояти Поп тумани А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг 247 кмда “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланиб келган Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш УК га қарашли MAN русумли КДМ (туз-қум сепадиган машина) юк автомашинасининг ортидан келиб урган.
Бунинг натижасида, Nexia автомашинасида 3 нафар йўловчилар турли даражада тан жарҳатини олишган. Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт ходимларига топширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь