Қамчибек Ташиевнинг қизи Барселонадаги ўйинда энг яхши футболчи бўлди (видео)

Спорт

image

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг қизи Сумая Барселонадаги футбол баҳсида энг яхши футболчи деб топилди. Бу ҳақда қирғизистонлик журналист Ўткирбек Раҳмонов Facebook ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, Барселонадаги учрашувда Ташиевнинг қизи фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган ва рақиб дарвозасига тўп киритган.

Ташиевнинг кенжа ўғли Эмирхон Қидиршаев ҳам футбол билан шуғулланади. У Испаниянинг “Барселона” футбол клубининг ёшлар жамоасида тўп тепади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қамчибек Ташиев Қирғизистоннинг навбатдаги президенти бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди. Экспертларнинг прогнозига кўра, ё Ташиев Жапаровнинг амалда давомчисига айланади ёки Жапаров Ташиевдан “мувозанатга солувчи” янги сиёсий таянч яратади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Барселона Қамчибек Ташиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг