Қамчибек Ташиев футболчиларни қази билан меҳмон қилди (видео)

Спорт

image

“Барселона” ёшлари билан ўртоқлик ўйини ўтказадиган Қирғизистон U-20 жамоаси мамлакат футбол иттифоқи раиси Қамчибек Ташиев томонидан меҳмон қилинди. Бу ҳақда “Vesti.kz” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Қирғизистон футбол иттифоқи президенти Қамчибек Ташиев Қирғизистон U-20 терма жамоасининг Осиё кубогига тайёргарлик жараёнидаги муҳим ўйин олдидан шахсан ўзи Барселонага етиб борди. Ташиев мамлакат миллий таоми ҳисобланган чучук, яъни қази олиб келди ва ёш футболчиларни шу таом билан меҳмон қилди.

Маълумот ўрнида, бугун, 27 январь куни Қирғизистон U-20 терма жамоаси “Барселона” ёшлар жамоасига қарши майдонга тушади. Бу баҳс мамлакат ёшлар терма жамоаси ўйинчилари учун олдиндаги мусобақага тайёргарликда муҳим роль ўйнайди. U-20 терма жамоасининг хориждаги ўқув-машғулот йиғини 1 ой давом этиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Қамчибек Ташиев Қирғизистон U-20

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг